ТИВда Европарламент депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

16 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа парламенти депутати Томаш Здеховский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқаларнинг жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун олдинда катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Бу жараёнга Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ҳам хизмат қилади.
Европарламент депутатлари мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, уларни келгусида ҳам амалга оширишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Улар, шунингдек, Сурхондарё вилоятига бўлган ташрифлари ва республиканинг энг жанубий ҳудудида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидладилар.
Томонлар жорий йил 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган биринчи "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитининг муваффақиятли ўтказилишини мамнуният билан қайд этдилар. Мазкур тадбир якунида икки минтақа ўртасида стратегик шериклик ўрнатилиши бўйича Қўшма декларация қабул қилинган эди.
Учрашув давомида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.