ТИВда Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Амир Султанов ва Франция элчиси Аурелия Бушез ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон билан Франция ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, бўлғуси олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланиши мумкин бўлган ҳужжатлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ва уларнинг кўриб чиқилишини тезлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида миграция, қайта тикланувчи энергия, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш, сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш, спорт, саноат ва илғор технологиялар, таълим, маданий мерос каби истиқболли соҳаларда икки томонлама халқаро шартнома ва ҳужжатлар тузишнинг амалий аҳамияти муҳокама қилинди.