ТИВда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ), Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этдилар.
ИТСВ маълумотига кўра, тадбир давомида Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо бўлиш жараёни доирасида келгусида биргаликда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилишига тайёргарлик кўриш чоралари муҳокама қилинди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов йиғилиш қатнашчиларига ЖСТга аъзо бўлиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бергани баробарида уларни 2023 йилда бу жараённи тезлаштириш доирасида бажариладиган устувор вазифалар билан таништирди.
Мамлакатнинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари фаолиятини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, хориждаги элчиларга мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларнинг асосий йўналишлари тушунтирилди.
Мамлакатнинг Ташкилотга киришини жадаллаштириш мақсадида ЖСТга аъзо барча давлатларнинг бозорларига товар ва хизматларимизнинг кириб бориши юзасидан икки томонлама музокараларни фаоллаштириш ва якунлари бўйича тегишли баённомаларни имзолаш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш, қўшма саъй-ҳаракатларнинг натижаларини доимий таҳлил қилиб бориш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнини янада жадаллаштириш бўйича фикр алмашиш мақсадида ушбу форматдаги учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб боришга қарор қилинди.
«Дунё» АА