Токио Олимпиадаси соддалаштирилган форматда ўтказилиши мумкин
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш тўғрисидаги сўнгги қарор келаси йил баҳорида қабул қилинади, бу ҳақда «Токио-2020» ташкилий қўмитаси президенти ўринбосари Тосиаки Эндо маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Бизнинг олдимизда тахминан 2021 йил март ойигача жамоа таркибини аниқлаб олиш вазифаси турибди. Эҳтимол, худди шу пайтда ташкилий қўмита коронавирус ҳолати билан боғлиқ Олимпиадани ўтказиш масаласи бўйича аниқ бир тўхтамга келиб қолар», деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги Тосиаки Эндо сўзига асосланиб. «Ўйинларни бекор қилиш тўғрисида гапиришга ҳали эрта», таъкидлайди у.
Япониянинг "Иомиури" газетаси хабарига кўра, мамлакат ҳукумати Олимпиадани тўлақонли форматда ўтказишни мақсад қилган эди, бироқ коронавирус билан боғлиқ мушкул вазиятнинг давом этиши уларни Ўйинларни ўтказишни соддалаштирилган вариантини кўриб чиқишга мажбур қилди. Нашр манбалари маълумотларига кўра, Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш тантанали маросимларида қатнашувчилар сони қисқариши мумкин. Шунингдек, стадионлардаги мухлислар сони ҳам чекланади.
Япония томони нафақат спортчилар ва жамоа аъзоларини, балки барча томшабинларни ҳам коронавирусга қарши мажбурий тестдан ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда. Спортчиларга улар жойлашган Олимпия қишлоғидан ташқарида ҳаракатланиш таъқиқланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлди.
UzA