Токио шаҳридаги Цукуба жоме масжидига ўзбек тилидаги диний ва маърифий китоблар тақдим қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Токио шаҳридаги Цукуба жоме масжидига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан тақдим қилинган диний-маърифий адабиётларни топширдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Китобларни топшириш маросимида масжид ходимлари ва Цукуба университетида таҳсил олаётган ватандош талабалар иштирок этди.
Масжид кутубхонасига тақдим қилинган мазкур адабиётлар тўпламида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари, "ИШИД фитнаси", "Тафсири ҳилол", "Бахтиёр оила" ва бошқа бир қатор нодир адабиётлар жамланган. Китоблар ўзбек тилида бўлганлиги сабабли келгусида Японияда бўлиб турган ватандошларимиз улардан қийинчиликларсиз фойдаланишлари мумкин бўлади.
Тадбир давомида юртимизда маънавий-маърифий, диний таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ушбу соҳадаги фаолиятни янада такомиллаштиришга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилингани ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.
Йиғилганлар китоблар учун миннатдорлик билдириш баробарида, мазкур нодир адабиётлар масжидга келувчилар ўртасида миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидладилар.