Токиода Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш фаол давом этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 54-сайлов участкасида сайлов жараёни фаол давом этмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Сайлов участкаси очилишида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.
Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳамда Японияда COVID-19 пандемияси муносабати билан қабул қилинган талабларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.
Маълумки, 16-17 октябрь кунлари ватандошларимиз нисбатан кўп истиқомат қилувчи Япониянинг Нагоя ва Осака шаҳарларида уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил қилинди.
Бугунги кунда Кунчиқар мамлакатда кўплаб Ўзбекистон фуқаролари яшаб келмоқда. Уларнинг аксарияти олий таълим масканларида ўқиётган талабалар ва турли компанияларда меҳнат фаолиятини билан шуғулланаётганлар ташкил қилади.
Юртдошларимиз Япониянинг “NEC”, “SOJITZ”, “NISSAN”, “H.I.S”, “MITSUI CHEMICALS” каби йирик компанияларида фаолият юритишади.
Японияда вақтинча бўлиб турган ва истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сайлов жараёнида фаол иштирок этиб, ўзларининг танловларини амалга оширмоқда.
Сайлов жараёнлари давом этмоқда.
/“Дунё” АА/.