Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали Хэнань қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорлик қилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали Хэнань қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида олий таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали ва Хэнань қишлоқ хўжалиги университети ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Алибек Камалов, Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиали директори Ережеп Торениязов, олий ўқув юрти профессор ва ўқитувчилари, Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси вакиллари, Хитой томонидан эса Хэнань қишлоқ хўжалиги университети ректори Чжан Гайпин, ушбу олий ўқув юрти ҳузуридаги институтлар ва марказларнинг проректорлари ҳамда раҳбарлари иштирок этди.

Онлайн-мулоқот ўзбек талабалари ва мутахассисларининг Хэнань университетида био- ва генлар инженерияси, ақлли технологияларни қўллаш, уруғчилик, чорвачилик, балиқчилик, сув ҳамда энергияни тежайдиган технологиялар, чўлланишга қарши кураш ва бошқа йўналишларда таълим олиши ва малака ошириши борасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Бундан ташқари, томонлар биргаликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, истиқболда қўшма илмий марказлар барпо этиш имкониятлари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашди.

Тадбирда, шунингдек, мамлакатимизда ҳаётга тадбиқ қилинаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, таълим соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар, Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари ўртасида илмий-академик соҳада, энг аввало, қишлоқ хўжалиги ва бошқа жабҳаларда кадрлар тайёрлаш юзасидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича атрофлича маълумот берилди.

Ўз навбатида, Хитой вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Хэнань қишлоқ хўжалиги университетидаги мавжуд кенг имкониятларга оид маълумот, шунингдек, унинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлигига оид тажрибасини ўртоқлашди. Университет ректори Чжан Гайпин ўзи раҳбарлик қилаётган олий таълим муассасаси илмий тадқиқот марказлари ва хорижий мамлакатлардаги турдош марказлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилишидаги муҳим жиҳатлар ҳақида атрофлича тўхталди.

Онлайн-тадбир якунлари бўйича Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали талабалари таҳсил олиши учун талаб мавжуд бўлган йўналишларда Хэнань қишлоқ хўжалиги университетининг грантлари ажратилиши ва таълим ниҳоясига етганидан сўнг уларга бакалавр, магистр ва доктор даражалари берилиши юзасидан келишувга эришилди.

/«Дунё» АА/.