Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети ҳамкорлигида қўшма таълим дастури очилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети ҳамкорлигида қўшма таълим дастури очилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети билан ҳамкорлигида «Ахборот технологиялар ва тадбиркорлик» бакалавриат таълим йўналиши бўйича қўшма таълим дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Олий ва ўрта маҳсус таълим вазири Ином Мажидов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти ва Турку амалий фанлар университети ректори Веса Таатила, Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори Питер Вастербака ҳамда «Finest Future» вакиллари иштирок этишди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизда таълим соҳасида дунёнинг етакчи ва илғор тажрибага эга университетлари билан янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Финляндия таълими ва инновацияси ғояларини юртимиз олий таълим дастурларига тадбиқ этиш вазифалари шулар жумласидандир. Ҳозирда Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ва ушбу мамлакатнинг «Finest Future» компанияси билан ҳамкорликда ахборот-коммуникация ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларга старт берилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ушбу лойиҳаларда илк ҳамкор олий таълим муассасаси сифатида иштирок этмоқда.

Дастурнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар. Талабаларга, шунингдек, Финляндия компанияларига ишга жойлашиш имконияти берилади. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йилни Ўзбекистонда ва кейинги 3 йилни Финляндияда ўтказадилар. Шунингдек, дастур иштирокчилари Финляндиянинг йирик АКТ компаниялари ва стартапларида амалиёт ўташади.

Дастлабки келишувларга кўра, қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида «Ахборот технологиялари ва тадбирколик» ҳамда «Бизнес ахборот технологиялари ва тадбиркорлик» таълим йўналишлари бўйича талабаларни қабул қилиши режалаштирилган.

Лойиҳа Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори Питер Вастербака етакчилигида амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа орқали ўзбекистонлик талабалар энг яхши билим ва кўникмаларга эга бўлган ҳолда Финляндиядан янги ғоялар ва тажрибаларни эгаллаб юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар.

«Дунё» АА