Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкент халқаро инвестициявий форуми якунлари Латвия ОАВ диққат марказида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкент халқаро инвестициявий форуми якунлари Латвия ОАВ диққат марказида

Латвиянинг «LETA» (Leta.lv) ахборот агентлиги электрон порталида Тошкент халқаро инвестицион форуми якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Унда қайд этилишича, ушбу тадбир 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган бизнес дунёсидаги муҳим воқеага айланди.

Форум муҳити ва унинг бой бизнес дастури ишончли мулоқотни, конструктив фикр алмашиш ва янги алоқалар ҳамда шериклик алоқаларини ўрнатишни рағбатлантирди.

Анжуман орқали мамлакат раҳбарияти халқаро бизнес ҳамжамияти учун инвесторлар учун энг қулай ва жозибали шароитларни яратиш, хорижий шериклар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш бўйича изчил иш олиб бориш бўйича аниқ йўналишни белгилаб олди.

«LETA» форум доирасида ўтказилган йиғилиш ва тадбирларда мамлакатимизнинг турли тармоқлари ва минтақаларининг сармоявий ҳамда иқтисодий имкониятларини, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ислоҳ қилишда эришилган натижалар, шунингдек, уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, минтақавий ва глобал савдо алоқаларини ривожлантириш истиқболлари очиб берилганлигини маълум қилган. «Инвестицияларни жалб қилиш, савдони эркинлаштириш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш механизмлари, мамлакатни саноатлаштириш ва саноатни юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш бўйича кейинги қадамлар, ички энергетикани ривожлантириш ва муқобил энергия манбаларига ўтиш чоралари, минтақа мамлакатларининг транспорт ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг транзит салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди», деб ёзади агентлик.

Мақолада таъкидланганидек, ҳукумат, бизнес ва эксперт доиралари вакиллари пандемия билан боғлиқ инқироздан кейинги даврда иқтисодий фаолиятни жадал ривожлантириш ва рағбатлантириш, камбағалликни камайтириш, пул-кредит сиёсатини тартибга солиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, банк сектори ва молия бозорини ривожлантириш механизмларини муҳокама қилдилар.

«Форум доирасида Савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши, «Саноат кооперацияси. Янги имкониятлар» Ўзбекистон-Хитой инвестиция форуми, шунингдек, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари раҳбарлари ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар иштирокидаги Ўзбекистон учун «мамлакат платформаси» тадбири бўлиб ўтди. Форум иштирокчилари икки томонлама учрашув ва музокаралар чоғида ҳам фаол фикр алмашганлари баробарида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама ҳам қилдилар», деб ёзади манба.

Тадбирнинг амалий аҳамиятини ҳам таъкидлаш жоиз. Жумладан, Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестиция битимлари тўплами имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилгани ҳам маълум қилинган.

Мақола сўнггида «ТХИФ ўзини минтақалараро ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун кенг кўламли мулоқот платформаси сифатида намойиш этиб, мамлакатлараро ва минтақалараро инвестициявий ва ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг кучли катализаторига айланди. Ушбу анжуман Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, шунингдек, минтақа тадбиркорлари ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш мақсадида уларни қизиқтирган йўналишларни кашф этиш учун доимий майдончага айланиши кутилмоқда», деб ёзади «LETA».

«Дунё» АА