Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ўрганилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Корея Республикасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.
Хизмат сафарининг илк кунида вазир Сеул шаҳар маъмурияти қошида ташкил этилган транспорт маълумоти хизмати (ТОПИС)га ташриф буюриб, шаҳар транспорт тизимини оператив бошқарув фаолияти, ҳайдовчисиз ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг пилот лойиҳалари ҳамда реал вақт режимида транспорт ва йўл маълумотларини таҳлил қилиб бориш имкониятлари билан танишди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, Сеул шаҳри жамоат транспорти соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, шаҳарда жорий этилган автобус йўлаклари (BRT), интеграллашган электрон тўлов (T-Money) тизими, даромадларни ташувчилар ўртасида тақсимлашда «Pool» тизими, жамоат транспорт инфратузилмасида аҳолининг заиф қатламлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида, хорижий экспертлар иштирокида Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. Айнан мазкур жараёнда Жанубий Корея тажрибаси асосида шаҳар транспорт тизмини ривожлантириш борасида энг мақбул ечимларни амалда қўллаш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/.