Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги тартиби жорий қилинмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маълум қилинган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби жорий этилади.
Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимликлари ҳамда улар таркибидаги корхона ва муассасаларга тегишли мулкларнинг ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш доирасида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари ахборот тизимларидаги муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига юкланади.
2024 йил 1 январдан бошлаб муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти таклифлари асосида Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари белгиланади ва уларнинг бажарилиши Компания томонидан мониторинг қилинади.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан бозор тамойиллари асосида белгиланади. Қарорга кўра, ижара тўловларининг миқдори олдинги йил учун белгиланган минимал ижара суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим бўлади.
Қарорнинг тўлиқ матни билан LexUz сайтида танишиш мумкин.
“Дунё” АА