Тошкент шаҳрида ЕХҲТнинг Марказий Осиё 23-медиа конференцияси бўлиб ўтмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Тошкент шаҳридаги «International Hotel» меҳмонхонасида ЕХҲТнинг Марказий Осиё 23-медиа конференцияси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Халқаро анжуманнинг очилиш маросимида ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейру, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари бўйича координатори Ханс-Улрих Им, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ўзбекистон раҳбарияти ислоҳот сиёсатининг муҳим қисми медиа-сегментни такомиллаштириш, шахс, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ахборот соҳасини либераллаштириш ва демократлаштиришдан иборат эканини таъкидлади. "Ўзбекистон томони хорижий шериклар, хусусан, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уларнинг эркинлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга тайёр", - деб таъкидлади у.
Конференциянинг биринчи сессиясида «Ижтимоий ахборот: қадриятлар, мазмун ва стратегик дилеммалар. Марказий Осиёда ижтимоий ахборот материалларининг қабул қилиниши» мавзуси юзасидан халқаро экспертлар иштирокида муҳокамалар бўлиб ўтди. Иккинчи сессия доирасида экспертлар сўнгги минтақавий конференциядан сўнг ўз мамлакатларида оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасидаги катта ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.
COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли бу йилги тадбир биринчи марта гибрид форматда ўтказилмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Мўғулистондан ҳукумат, оммавий ахборот воситалари, журналистлар уюшмалари, фуқаролик жамияти ва илмий доиралар вакилларидан иборат 70 га яқин иштирокчи қатнашмоқда.
/“Дунё” АА/.