Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг 18-йиғилиши бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Кеча Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг 18-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, тадбирга Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ботир Атдаев ҳамраислик қилди. Унда икки мамлакат вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Конструктив фикр алмашиш чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, мавжуд келишувларни амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги конструктив мулоқот ва ишончга асосланган муносабатлар туфайли узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда ижобий динамика кузатилаётгани таъкидланди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда яхши натижаларга эришилганлиги қайд этилди. Охирги 5 йил ичида товар айирбошлаш ҳажми икки баравар кўпайиб, ўтган йил охирига келиб 1 миллиард доллардан ошди. Шу билан бирга, бор имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, жумладан, Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги савдо зоналарини ишга тушириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Томонлар кимё, автомобилсозлик, электротехника саноатида саноат кооперациясини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини, шунингдек, ҳудудлараро форуми, Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари ҳамда мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш учун самарали платформа ҳисобланган савдо-саноат кўргазмалари каби ҳамкорлик форматларини ривожлантириш чораларини кўриб чиқдилар.
Икки мамлакат ўртасидаги транспорт алоқаларини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди. Туркманистон томонини амалдаги ва режалаштирилаётган мультимодал транспорт йўлакларига қўшиш ҳамда икки давлат ҳудуди орқали халқаро ташишлар иштирокчилари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш масалаларини ҳал этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар. Бу борада қўшма таълим дастурларини яратиш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, шунингдек, туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни ишлаб чиқиш устувор вазифалардан ҳисобланади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Қўшма комиссиянинг 18-йиғилишининг якуний баённомасини ҳамда талабга эга бўлган товарлар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш учун янги имкониятлар очувчи келишувларни имзоладилар.