Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-ЕИ» кичик қўмитасининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси билан биргаликда ривожланиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича «Ўзбекистон-ЕИ» кичик қўмитасининг ташкил этилган 4-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, Европа комиссияси делегацияси ҳамда ЕИга аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, шунингдек, алоқадор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирга инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Европа комиссияси департамент бошлиғи Сара Риналди ҳамраислик қилди.
Учрашув кун тартибидаги асосий масалалар 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастур доирасида Европа комиссияси билан икки томонлама молиявий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишларидан иборат бўлди.
Хусусан, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва “яшил ўсиш”, суд ҳамда транспорт-логистика тизимларининг бошқарув самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш, инвестициявий муҳитни юксалтириш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларида лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Европа томони Европа комиссиясининг 2021-2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида “Team Europe” ташаббуси доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Музокаралар якунида Европа комиссиясининг 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастури доирасида қўшма ташаббусларни жадаллаштириш ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.
«Дунё» АА