Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкент шахрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойихасини ишлаб чикиш бўйича Президент карори мухокамага кўйилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкент шахрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойихасини ишлаб чикиш бўйича Президент карори мухокамага кўйилди

ТОШКЕНТ, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Президентнинг «Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокама учун жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, «Kentsel Yenileme Merkezi A.S.» (Туркия) компанияси иштирокида Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бўйича бош режа концепциялари ишлаб чиқилган.

Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасини келгусида Марказий Осиёнинг йирик маъмурий-хўжалик, маданий ва илмий саноат маркази сифатида ривожланишини кўзда тутади.

Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган концепцияларга асосланган Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш Бош режаси концепциясининг асосий қоидалари маъқулланади.

Бош режа концепциясига кўра, шахсий автомобиль транспортининг миқдор жиҳатидан ўсишида барча жамоат транспортларининг турларини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Электробуслар каби янги экологик транспорт турларини жорий қилиш. Жамоат транспорти учун ажратилган чизиқларни яратиш, велосипед йўлакчалари тизимини яратиш белгиланмоқда.

Метрополитен тизимини тезюрар, экологик ва кўп йўловчи сиғимига эга жамоат транспорти сифатида янада ривожлантириш, янги қурилишга ер ости каби бўлганидек ер усти линияларини қуриш мўлжалланмоқда.

Бош режа концепциясининг асосий қоидаларига кўра, узоқ истиқболга, атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича шаҳардан (шаҳар марказидан 24-25 километр) Жануб томонга 9 километр узоқликда янги Тошкент аэропортини жойлаштириш кўзда тутилмоқда.

Магистрал кўчаларнинг узунлиги 1502,2 километрни, жумладан узлуксиз ҳаракатланиш магистрали 353,6 километрни ташкил этади.

Шаҳар қурилиши доирасидаги кўча магистрал тармоғининг зичлиги ҳисоб-китоб муддатида 2,2 километр квадратгача ортади.

Режалаштириш композиция каркаси – шаҳарнинг барча ҳудудлари Амир Темур, Беруний, Самарқанд Дарвоза – Лутфий, Шота Руставели – Усмон Носир – Янги Сергели йўли, Истиқбол – Фарғона йўли, Мустақиллик – Буюк ипак йўли, Бобур – Қумариқ – Проектная, Қоратош – Кўкча дарвоза билан ядро марказларни боғловчи асосий тузилмавий радиал йўналишлар билан шаклланади.

Лойиҳада эски шаҳар қисми ҳудуди муҳим шаҳарсозлик ансамбли сифатида қабул қилинади ва лойиҳа таклифида шаҳарнинг тарихий қурилиш қиёфасини сақлаб қолиш кўзда тутилган. Қурилишни реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар рўйхатга биноан амалга оширилади.

www.dunyo.info