Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Лойиҳада 2020-2030 йилларда Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 йиллик муддатга 200 миллион долларгача қийматда ҳукумат кафолати остида Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарз маблағлари жалб этиш вазифалари белгиланган.
Шунингдек, Бектемир ва Сирғали туманларининг ҳудудларидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисми 65-80 метргача торайтирилади ва торайтириш натижасида ҳосил бўлган бўш ер майдонлари электрон аукцион орқали сотилади. Умумий узунлиги 656 километр бўлган пиёдалар ва велосипедлар юриш йўллари қурилади. Бунинг учун Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2023 йилгача муддатга 1 триллион сўм фоизсиз ссуда ажратади.
Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, «Инҳа» университети филиаллари ва Тошкент ахборот технологиялари университети қошида бизнес-инкубаторларни ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Инкубаторлар ва улар резидентларига солиқ имтиёзлари берилади, уларни ривожлантиришга 12 та банк масъул бўлади.
Қарор лойиҳаси ва унда белгиланган чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юклатилмоқда.
UzA