Тошкент ва Лондон Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов кеча Буюк Британия элчиси Тим Торлот билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, Энчанcед GSP+ преференцияларининг кенгайтирилган тизими доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг навбатдаги 26-йиғилишини ўтказишнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг Кенгашда иштирок этишга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этдилар. Бугунга қадар турли соҳаларда фаолият юритаётган 200га яқин етакчи компаниялар тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, хориж томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида мамлакатимизга консалтинг ва техник ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган барча лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
«Дунё» АА