Тошкент ва Остона ўртасидаги ҳаво қатновлари сони ортиб бормоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қозоғистоннинг «FlyArystan» авиакомпанияси 3 июль санасидан бошлаб Остона-Тошкент йўналишда ҳафтасига икки маротаба душанба ва чоршанба кунлари «А-320» ҳаво кемаларида мунтазам қатновларни амалга оширади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар «Uzbekistan Airways», «Air Astana», «SCAT» авиакомпаниялари томонидан Олмаота – Тошкент, Олмаота – Самарқанд, Остона – Тошкент, Актау – Урганч, Актау – Нукус йўналишлари бажариляпти, авиақатновларнинг умумий сони ҳафтасига 39 тага етган.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сонининг ошиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик муносабатларининг ривожланишига ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 26 май. /«Дунё» АА/.