Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида (Нурафшон шаҳри) Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигида ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш ҳамда инвестициялар ва экспорт йўналишидаги фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, йиғилишда Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимлари ҳамда уларнинг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Ҳудудий инвестиция дастурларининг амалга оширилиши ва шу йил давомида фойдаланишга топшириладиган йирик саноат лойиҳаларининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди. Хусусан, 300 га яқин янги иш ўринлари яратилган Паркент туманидаги «Zuma Pharma» МЧЖдаги лиофил ва шприслар ишлаб чиқариш лойиҳаси, шунингдек, Ангрен шаҳридаги 200 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилинган «Angren Insulation» МЧЖда иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда 300 нафар мутахассис ишлаётган Янгийўл туманидаги «Dynamic textile» МЧЖнинг тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йирик корхонасида тўлиқ ишлаб чиқариш қувватларга чиқиш тенденцияси кузатилди. Тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари жорий йил якунига қадар 500 та лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда 17,6 мингта янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил ҳисоботларни тақдим этдилар.
Экспорт ҳажмини ўтган йил натижаларига нисбатан 32 фоизга ошириб 1 миллиард долларга етказиш, шунингдек, 416 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар алоҳида тартибда муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъул раҳбарларга вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан қўшимча манзилли топшириқлар берилди.
«Дунё» АА