Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкент яна бир нуфузли халқаро анжуманни қабул қилади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкент яна бир нуфузли халқаро анжуманни қабул қилади

2022 йилнинг 3-4 март кунлари пойтахтимизда “БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси (ҚҲР) доирасида Марказий Осиё малакатларининг минтақавий ҳамкорлиги” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Хорижий шериклар томонидан кенг кўламда қўллаб-қувватланаётган ушбу муҳим воқеа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббуснинг амалий ифодасига айланади ва Марказий Осиёда БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга оширишда минтақа давлатлари ва жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга салмоқли ҳисса қўшади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ тузилмалари - Террорчиликка қарши кураш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилмоқда.
Гибрид форматда ўтадиган анжуманда ХХР, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бошқа минтақалар мамлакатларидан 600 нафарга яқин юқори мартабали шахс, миллий ва хорижий таҳлилий марказлар етакчи экспертлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари қатнашади.
Таклиф этилган меҳмонлар орасида БМТнинг аксилтеррор фаолиятини мувофиқлаштириш глобал шартномаси иштирокчилари, БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо мамлакатлар ҳамда минтақадаги террорчиликка қарши фаолиятга донор мамлакатлар махсус вакиллари ҳам бўлади.
Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан мурожаатнома, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ЕХҲТ Бош котиби Хельга Мария Шмид, БМТ Бош котиби ўринбосари, Террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков, Бош котибнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон деелгациялари раҳбарларининг чиқиши ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида ҳукумати аъзолари, Олий Мажлис палаталари ва қўмиталари раҳбарлари, вазирлик, идоралар, нодавлат ташкилотларнинг тегишли мутахассислари, таҳлилий марказлар ва олий ўқув юртлари етакчи тадқиқотчилари бор.
Конференцияда Марказий Осиё бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси амалга оширилишининг 10 йиллик якуни сарҳисоб қилинади. Форум ушбу минтақада БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича ноёб тажриба билан танишиш ҳамда ўн йиллик таҳлил, кўп томонлама маслаҳат ва консенсус асосида тайёрланган ҚҲР янги таҳририни тасдиқлаш имконини беради. Хорижий иштирокчилар Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатларнинг терроризмга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаркати билан танишадилар.
Анжуман доирасида Глобал аксилтеррор стратегияси тўртта йўналишининг ҳар бири бўйича секция йиғилишлари ўтказилади:
1) Терроризмнинг тарқалишига олиб келадиган шароитларни бартараф этиш;
2) Терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари;
3) Терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича давлатлар салоҳиятини кучайтириш чоралари ва ушбу йўналишда БМТ тузилмалари ролини ошириш;
4) Инсон ҳуқуқларига умумбашарий ҳурматини таъминлаш ва ҳуқуқ устуворлигини терроризмга қарши курашда фундаментал асос сифатида қабул қилиш чоралари.
Анжуманда Марказий Осиё давлатларининг БМТ ГАТСни амалга ошириш бўйича ҚҲР доирасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашда ШҲТ МАТТнинг роли, жанговар ҳаракатлар давом этаётган ҳудудлардан қайтган аёллар ва болалар билан ишлашда гендер масалалари ҳамда терроризмга қарши кураш дастурларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир алоҳида учта мавзу ҳам таҳлил этилади.
Мазкур тадбирлар ШҲТ МАТТ, ЕХҲТ, БМТ ТҚКБ ва бошқа ҳамкорлар томонидан ташкил этилади.
Халқаро учрашувнинг якуний ҳужжати сифатида Тошкент декларацияси ва ҚҲРнинг янги таҳрири қабул қилиниши кутиляпти. Ушбу ҳужжатлар билан Марказий Осиё мамлакатлари халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий хавф солаётган терроризмга қарши биргаликда курашишга содиқликларини тасдиқлаб, яқин келажак учун аниқ вазифаларни белгилаб оладилар.
Тошкент декларацияси ва Қўшма ҳаракатлар режаси қоидалари илгари қабул қилинган ҳужжатлар - Терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги Ашхобод декларацияси (2011, 2017 йиллар), Терроризмга етакловчи зўравон эстремизм ва радикаллашувга қарши курашишда ёшларнинг ролини ошириш тўғрисидаги Самарқанд декларацияси (2018 йил), “Терроризмга, уни молиялаштириш манбалари, жумладан гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси ва уюшган жиноятчиликка қарши куршишда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция якунлари бўйича Душанбе декларацияси (2019 йил)нинг изчил ва мантиқий давомидир.
ИА Дунё