Тошкентда Қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Тошкент шаҳрида Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Анжуман Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ), Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Оила ва аёллар масалалари қўмитаси, шунингдек БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ (МОПДММ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳаларни мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Унда Марказий Осиё давлатлари, халқаро ташкилотлар – БМТ ва ЕХҲТнинг юқори мартабали мансабдор шахслари ва етакчи мутахассислар иштирок этяпти.
Конференция қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш ҳамда минтақадаги давлатлар ҳамкорлигини институционаллаштириш соҳасида Марказий Осиё давлатлари ўзаро тажриба алмашиши учун ўзига хос майдонга айланади. Анжуман, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг юксак даражадаги бирлашувининг ва минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун масъулиятни биргаликда зиммасига олишга тайёрлигини яна бир бор намойиш этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, тадбир доирасида муҳим мавзуларда секциялар ташкил этилади.