Тошкентда Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирокида юқори даражадаги уч томонлама учрашув бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун пойтахтимиздаги "Ҳилтон" меҳмонхонасида “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон юқори даражадаги музокаралари бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.
Анжуманда етакчи халқаро молия институтлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Афғонистон делегациясига ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Покистон делегациясига мамлакат Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд раҳбарлик қилмоқда.
Кўп томонлама музокаралар якунида “Мозори-Шариф - Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича қўшма Ҳаракат режаси қабул қилиниши кутилмоқда. Ҳужжат темир йўл маршрутини аниқлаш, геодезик, гидрогеологик ва топографик тадқиқотлар амалга ошириш учун қўшма халқаро экспедиция ташкил этишни назарда тутади.
Томонлар, шунингдек, лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, лойиҳаолди тадқиқотларини молиялаштириш механизмлари ва темир йўл қурилишини тезроқ бошлаш билан боғлиқ масалалар бўйича келишиб олади.
/«Дунё» АА/.