Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Анжуманни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кириш нутқи билан очди.
Учрашувда Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари Афғонистондаги мавжуд вазият, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қиладилар.
Иштирокчилар Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг иккинчи учрашуви ўтказиладиган жой ва вақтини белгилайди ҳамда Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларининг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 4-учрашувини ўтказиш муддати юзасидан фикр алмашадилар.
«Дунё» АА