Тошкентда апрель ойида II Халқаро юридик форум ўтказилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистонда жорий йил 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган II «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумини юқори даражада ташкил этиш бўйича ишларни бошлаб юборилди.
Мазкур форум ҳуқуқшунослик соҳасида Марказий Осиёда ҳар йили ўтказиладиган йирик халқаро амалий тадбирлардан биридир.
Анжуманни ўтказишдан мақсад етакчи халқаро ва миллий экспертлар учун ҳуқуқшуносликни ривожлантиришга оид долзарб масалалар ва замонавий ёндашувларни муҳокама қилиш учун очиқ майдон яратишдан иборатдир.
Бугунги кунда форумнинг махсус сайти (http://tashkentlawspring.uz) янгиланди. Унда анжуманда қатнашиш билан боғлиқ барча маълумотлар жойлаштирилган.
II «Tashkent Law Spring» халқаро форумининг асосий мавзуси «Тўртинчи саноат инқилоби даврида ҳуқуқ» деб белгиланди.
Форум дастурига умумий йиғилиш, мунозара сессиялари, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар киритилган. Анжуманнинг маданий тадбирлар қисмида эса Ўзбекистоннинг қадимий ва тарихий шаҳарларига саёҳат уюштириш ҳамда концерт дастурлари ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, I «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми 2019 йил апрель ойида ўтказилган. Тадбирда 1 100 иштирокчи, жумладан 30 дан ортиқ мамлакатдан 250 эксперт жамланган. Улар орасида Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг юқори мутасадди шахслари, ҳуқуқ, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳаларидаги етакчи экспертлар, йирик юридик компаниялар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари бор эди.
UzA