Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкентда БМТ, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг можароли ҳудудлардан қайтган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлари масалалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкентда БМТ, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг можароли ҳудудлардан қайтган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлари масалалари муҳокама қилинди

Бугун International меҳмонхонасида Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг мамлакатимиздаги жамоаси ҳамкорлигида ташкил этилган БМТ,

Европа Иттифоқи ва АҚШнинг можароли ҳудудлардан қайтган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатларни бошлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари Музаффар Камилов ва Анвар Ильясов (фото).

Мазкур ҳаракатлар Европа Иттифоқи ва АҚШ Давлат департаментининг молиявий кўмаги билан амалга оширилади. Тадбирда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар элчихоналари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда болалар ва аёлларни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга қайтаришда намоён этилган сиёсий иродага асосланиб ва уларнинг жамиятга қайта қўшилишини қўллаб-қувватлаган ҳолда мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ҳукумат томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қўшимча тарзда техник ва молиявий ресурслар тақдим этиши қайд этилди.

«Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган давлат сиёсатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари – энг катта қадрият ҳисобланади, - деди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев. - Бугунги учрашув кенг кўламли ҳамкорликнинг бошланишига бағишланган. Ишончим комилки, бу ўз Ватанига қайтиб келган болалар ва аёлларнинг реинтеграцияси ҳамда уларнинг қайта радикаллашувига йўл қўймаслик учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришда ўзига хос бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади”.

Тадбирда Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти томонидан қўллаб-қувватланаётган дастур Ўзбекистонга қаратилгани, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган дастур эса Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни қамраб олган субминтақавий лойиҳа ҳисобланиши маълум қилинди.

БМТ Бош котибининг ўринбосари, Терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков Марказий Осиёнинг ўзига хос жиҳатларидан бири – бу инсонпарварлик ва меҳр-оқибат доимо биринчи ўринда турганини таъкидлади. «Марказий Осиё мамлакатлари энг қийин пайтларда ҳам одамларни қабул қилиб, уларга ёрдам берган, - деди Владимир Воронков. - Шунинг учун ҳам бугун улар Сурия ва Ироқдан ўз фуқароларини қайтариб олиб келаётгани ажабланарли ҳол эмас».

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, ўз навбатида, Европа Иттифоқи экстремизм, радикаллашув ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш ва уни енгиш бўйича кўп томонлама ҳамкорликнинг аҳамиятини тан олишини билдирди. «Кучли техник ёрдам кўрсатиш ва инсон салоҳиятини кучайтириш орқали ушбу ҳаракат инсон ҳуқуқларини амалга ошириш, демократияни ривожлантириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, - деди у. - Қайтаётган болалар ва оилаларни қайта интеграциялашуви аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ва, умуман, аҳолининг имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради, уларнинг кенгроқ ижтимоий-иқтисодий интеграциялаш имкониятларини ошириш, камбағалликни ва ижтимоий жиҳатдан ажралиб қолишни камайтириш орқали тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлайди».

Тадбирда онлайн шакда қатнашган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини шарҳлар экан, «Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг ўз фуқароларини можаро ҳудудларидан, шу жумладан, Ироқ ва Суриядан Ватанига қайтариш ва реинтеграция бўйича ҳаракатларини олқишлайди. Бундай саъй-ҳаракатларда Ўзбекистон каби фаоллик кўрсатган мамлакатлар кам», деб таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Ўзбекистоннинг ушбу саъй-ҳаракатларни илгари ҳам қўллаб-қувватлаб келган, бундан кейин ҳам ёрдам беришда давом этади.

«ЮНИCEФ Марказий Осиёдаги ҳукуматлар билан қуролли тўқнашувлардан зарар кўрган болаларнинг интеграциялашувида болалар ҳуқуқига асосланган ёндашувини қўллаш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда, - деди ЮНИCEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан. - Қанчадан-қанча болалар ўз оилалари ва яқинлари бағрига қайтгани бизни руҳлантиради».

«Дунё» АА.