Тошкентда БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси бўйича юқори даражадаги халқаро конференция давом этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкентда ўтказилаётган «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусига бағишланган юқори даражадаги халқаро конференция ўз ишини давом эттирмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.
Анжуманнинг «Терроризмга қарши курашнинг асоси сифатида инсон ҳуқуқларига ва қонун устуворлигига умуминсоний ҳурматни таъминлаш» мавзусидаги сессиясида минтақа давлатлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, терроризмга қарши кураш борасида тўпланган тажриба ҳақида сўз юритди.
Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар ҳақидаги батафсил маълумотларни конференция иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилди.
У терроризмга қарши кураш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат билан ёндашиш, виждон эркинлигини таъминлашда халқаро ҳуқуқларни қўллаш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида урғу берди. Шунингдек, БМТ ва унинг ташкилотлари билан терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг натижаларини ҳам тилга олди.
Бу йўналишда Ўзбекистон томонидан халқаро майдонда илгари сурилаётган ташаббусларни халқаро ҳамжамият фаол қўллаб-қувватлаётгани эътироф этилди.
Анжуманда терроризмга қарши курашда халқаро ҳамкорлик, хусусан, минтақавий саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги Ўзбекистон вакили томонидан алоҳида таъкидланди.
Сессия ишида, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва ЕХҲТнинг Бишкекдаги офиси раҳбари маъруза қилди.
Сўзга чиққанлар инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва терроризмга қарши курашда ўзаро боғлиқнинг таъминланиши муҳим масала бўлиб қолаётганини қайд этдилар.
Ўз навбатида, улар ушбу муҳим конференцияни юқори савияда ташкил этгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.
«Дунё» АА