Тошкентда бошланаётган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмасида турли мамлакатлардан 300 дан ортиқ компания, ишбилармон делегациялар ва Россиянинг етакчи университетлари раҳбарлари иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкентда “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги " халқаро саноат кўргазмаси биринчи марта иш бошлайди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, кўргазма 7 апрелга қадар "Ўзэкспомарказ" биносида давом этади. Унда Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия ва Япониядан 300 дан ортиқ саноат компанияси ва бизнес делегациялар иштирок этади. Ташкилотчилар - Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия саноат ва савдо вазирлиги.
Кўргазманинг биринчи кунида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Садор Умурзоқов ва Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров иштирокида жаҳон саноат ишлаб чиқаришида ўсиш омилларига мавзусига бағишланган асосий стратегик сессия бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – иштирокчи мамлакатлар ва компаниялар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, саноатни ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этишнинг янги имкониятларини аниқлашдан иборат. Кўргазманинг асосий бўлимлари қуйидагилардан иборат бўлади: транспорт ва энергетика машинасозлиги, саноат АТ, шаҳарлар учун технологиялар, тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика, металлургия ва материаллар, пластмасса ва каучуклар.
Кўргазма доирасида Россия губернаторлари ва Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари иштирокида Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми ҳамда саноат кун тартибидаги қуйидаги энг долзарб мавзулар бўйича 20 га яқин ихтисослаштирилган сессиялар ташкил этилади: "Рақамли ишлаб чиқариш", "Машинасозлик бўйича қўшма лойиҳалар", "Саноатни молиялаштириш", "Шаҳарлар учун технологиялар", "Энергетикадаги инновациялар" ва бошқалар.
7 апрель куни “ИННОПРОМ” бизнес дастури “Олий иқтисодиёт мактаби” ИТУ кўмагида ўтади ва унда асосий эътибор Ўзбекистоннинг йирик университетлари талабалари учун илғор саноат ишлаб чиқаришнинг энг долзарб мавзуларини ёритишга бағишланган тадбирларга қаратилади.
“Биз Россия ва Европа саноат компанияларининг Ўзбекистон бозорига катта қизиқишини кўриб турибмиз, шунинг учун “ИННОПРОМ” - кўп мамлакатларда танилган 10 йиллик тарихга эга глобал бренд ниҳоят Тошкентга ҳам келиши бежиз эмас. Зеро Ўзбекистон ўзининг ақлли давлат бошқаруви, ёш ва билимли инсон капитали, сифатли ишбилармонлик муҳити билан нафақат Россия, балки бутун жаҳон саноати учун янги Элдорадо ҳисобланади, - дея таъкидлади “ИННОПРОМ” дастурий директори Антон Атрашкин.
Кўргазма расмий сайти:
http://tashkent.bigindustrialweek.com
ОАВ рўйхатга олиш учун:
https://innoprom21.ruwidgets.ru/form/press
/"Дунё" АА/.