Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

. Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА
ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирий, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) Бош котиби Қайрат Сарибай иштирок этмоқда
Тадбир давомида иштирокчилар савдо, транспорт, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги якунларини умумлаштирадилар.
“Дунё” АА