Тошкентда ИҲТга аъзо давлатларнинг Юқори мансабдор шахслари кенгаши йиғилиши иш бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Юқори мансабдор шахслари кенгашининг навбатдаги йиғилиши иш бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Покистон делегациялари ҳамда ИҲТ Котибияти иштирок этмоқда.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Сидиқов ва ташкилот Бош котиби Н.Нозирий очиб берди. ИҲТ Бош котиби мазкур учрашувни ўтказиш бўйича олиб борилган ташкилий ва мазмунли ишларни юқори баҳолаб, минтақавий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Бугун кун давомида тадбир иштирокчилари 24 январь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишини амалий даражада муваффақиятли ўтказиш учун зарур тайёргарлик ишларини олиб борадилар.
“Дунё” АА