Тошкентда «InnoWeek» инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 17-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, жорий этиш ҳамда унинг натижаларига бағишланган «InnoWeek» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилади.
«Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар» мавзусида бўлиб ўтадиган мазкур ҳафталик доирасида Халқаро технологиялар кўргазмаси ташкил этилади.
Унда муқобил энергетика тизимлари, биотехнологиялар, кимё саноати, робототехника, атроф-муҳит муҳофазаси, материалшунослик йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот намуналари ва тижоратлаштиришга тайёр ишланмалар намойиш этилади.
«InnoWeek» - инновацион ғоялар ҳафталигида дунёнинг 50 дан ортиқ давлати ва халқаро ташкилотлар, 100 дан ортиқ компаниялар, 40 га яқин хорижий ташкилотларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда қатнашишни хоҳлайдиган инновацион ғоя эгалари, тадбиркор ва инвесторлар www.InnoWeek.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиши ва батафсил маълумот олиши мумкин.
ИА «Дунё».