Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкентда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкентда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, унда Коррупцияга қарши курашиш миллий ва ҳудудий кенгашлари аъзолари, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари раҳбар ҳамда ходимлари иштирок этди.

Мажлисда таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми бўлиб, унга кўра коррупцияга мойил бўлган соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупция омилларининг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадларидан бирига айланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда “Коррупциясиз қонунчилик” тамойили ҳаётга татбиқ этилмоқда, инсон омили таъсирини ва унинг турли давлат хизматларини кўрсатишга аралашувини камайтириш чоралари кўрилмоқда, коррупцияга қарши курашишда замонавий ахборот технологиялари жорий этилмоқда.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида коррупцияга оид жиноятларни очиш даражаси ошди. Мисол учун, ўтган йили 2020 йилга нисбатан жавобгарликка тортилган шахслар ва суд органларига юборилган ишлар ўртача 3 баравар ошди. Ҳар йили коррупция жиноятлари натижасида давлатга етказилган моддий зарар ундирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда.

Мажлисда 2021-2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижросининг бориши, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва давлат харидлари соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йўл хариталарида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик базаси такомиллаштирилди, давлат харидлари бўйича махсус портал яратилди. Амалга оширилган операциялар натижасида 5,8 триллион сўм тежалди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги «йўл харитаси»ни амалга ошириш доирасида бирламчи тиббиёт муассасаларига «Электрон поликлиника» тизими жорий этилди ҳамда 16 та тиббий хизмат рақамлаштирилди.

Мажлис иштирокчилари ушбу соҳалардаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Коррупцияга қарши экспертиза натижалари кўра, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 87 та коррупция омили мавжуд.

Мажлис доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, уларни ахборот, маслаҳат ва услубий қўллаб-қувватлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Умуман олганда, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги мавқеини изчил оширишга хизмат қилмоқда. Хусусан, 2021 йилда Коррупцияни қабул қилиш индексида мамлакатимиз 6 поғонага кўтарилиб, 180 та мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади ва 5 йил ичида муҳим ўзгаришларга эришган давлатлар қаторидан жой олди.

Мажлис якунида Миллий кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди ва 2022-2023 йилларда соғлиқни сақлаш, қурилиш, олий таълим ҳамда давлат харидлари тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги «йўл хариталари» тасдиқланди.

«Дунё» АА