Тошкентда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари делегациялари сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкент шаҳрида сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” юқори даражали мулоқотининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Европа делегациясига Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари Энрике Мора бошчилик қилди. Учрашувда айни даражада Афғонистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Йиғилиш чоғида минтақалараро ҳамкорлик доирасида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш якунлари ҳамда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклида турли даражада ўтказиладиган тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Чегараларни бошқариш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда минтақавий экологик муаммолар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари коронавирус пандемияси шароитида ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги юқори даражали мулоқотнинг йиллик учрашувлари 2013 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
“Дунё” АА