Тошкентда Марказий Осиёда аёллар етакчилигини рағбатлантириш мавзусида минтақавий анжуман ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти доирасида «Марказий Осиёда барқарор ривожланиш ва аёллар етакчилиги» мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Олий Мажлис Сенати маълумотига кўра, тадбир БМТ Тараққиёт дастури, «БМТ-Аёллар» ташкилоти ва БМТ Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилди.
Конференция мақсади Марказий Осиёда барқарор ривожланиш, гендер тенглиги ва аёллар етакчилиги бўйича Минтақавий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, ёш аёл депутатларнинг етакчилик фазилатларини ошириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) илгари суришда уларнинг иштирокини оширишдан иборат.
Анжуманда Олий Мажлис Сенати Раиси, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти Раиси Танзила Норбоева, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори Миряна Сполярич Эггер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи Ю Ю, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ва бошқалар иштирок этди.
Алоҳида сессиялар тарзида ўтган тадбир Марказий Осиёда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширилиш жараёнига бағишланди. Иштирокчилар 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартиби доирасида гендер масалалари бўйича БРМга эришишга минтақавий ёндашувни ишлаб чиқиш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Танзила Норбоева ўз нутқида Ўзбекистонда БРМнинг амалга оширилиши Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади. БРМ Ўзбекистонни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясига интеграция қилинмоқда.
- Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари фаол иштирокисиз, минтақа аёллари ўртасидаги ҳар томонлама амалий ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги ишларимиз кутилган натижани бермайди, – деди Сенат Раиси.
БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори Миряна Сполярич Эггер, ўз навбатида, аёлларни жамият ва иқтисодиётнинг барча жабҳаларига тўлиқ қамраб олмасдан туриб, БРМга эришиш имконсиз эканлигини инобатга олган ҳолда умумий саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини қайд этди.
Матильда Димовсканинг сўзларига кўра, бутун дунё, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари ҳам барча соҳаларда – иқлим ўзгаришига қарши курашишдан тортиб, иқтисодиёт ва жамиятлар тикланишигача – энг катта муаммоларини ҳал этишда аёллар етакчилиги ва маҳоратига, истеъдодларига, инновацияларига муҳтождирлар ва шу билан БРМга эришади.
Шу билан бирга, анжуман доирасида «БМТ-Аёллар» ташкилоти экспертлари 40 ёшгача бўлган Марказий Осиёдаги аёл парламентарийлар учун самарали мулоқот бўйича тренинглар ўтказилди. Ушбу сессиялар турли алоқа каналлари орқали гендер тенглигини самарали тарғиб қилиш, мулоқот стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича кўникмаларни оширишга қаратилди.
Конференция якунлари бўйича келиб тушган таклиф ва тавсиялар асосида Марказий Осиёда барқарор ривожланиш, гендер тенглик ва аёллар етакчилиги бўйича Минтақавий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.
«Дунё» АА