Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти»мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев кириш сўзи билан очди.
Жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлиқ. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция савдо, иқтисодиёт, транспорт, алоқа, маданият ва гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги ўзаро манфаатли стратегик лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун глобал платформага айлангани қайд этилди.
Онлайн ва офлайн шаклларда ўтказилаётган конференцияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирликлари ва парламентлари вакиллари, таниқли олим ва экспертлар иштирок этмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, тадбир Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ҳамда Марказий Осиё халқаро институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
«Дунё» АА