Тошкентда ШҲТ фаолиятининг ҳуқуқий масалаларига бағишланган вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

18-19 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томони раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси (ШҲТ МАТ) биносида ташкилот фаолиятининг ҳуқуқий масалалари бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир давомида ташкилотнинг асосий ҳужжатлари, кузатувчилар билан ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, ШҲТ ҳуқуқий маълумотларининг электрон базасини яратиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Маслаҳатлашувларда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (Бош вазирлар) ва Вазирлар кенгашининг айрим қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари ҳам келишиб олинди.
Тадбирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари вакиллари гибрид форматда иштирок этди.
/«Дунё» АА/.