Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бошланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.
Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.
Форум "Янги шароитларда ШҲТнинг роли: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш" мавзусида бўлиб ўтаяпти.
Унда дунёнинг 10 мамлакатидан 40 дан зиёд экспертлар, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказларининг вакиллик делегацияси, ШҲТда кузатувчи давлатлар ва ташкилотларнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари мутахассислари, ШҲТ Котибияти раҳбарияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этмоқда.
Тадбир кун тартиби ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланган учта — асосий сессия, замонавий ривожланиш босқичида ШҲТ самарадорлигини ошириш ва ШҲТ форуми фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари муҳокамасини ўз ичига олади.
Форум якунида ШҲТга аъзо давлатларнинг тадбир кун тартибидаги масалалар бўйича ёндашув ва қарашлари акс этган йиғилиш Баённомаси имзоланади.