Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (ШҲТ МКК)нинг навбатдаги йиғилиши иш бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, гибрид шаклда ўтаётган тадбирнинг очилишида мамлакатимиз ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси ижрочи директори Руслан Мирзаев иштирок этди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари Ташкилотнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва бошқа низом органларининг бўлажак мажлисларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Имзолаш учун таклиф этиладиган ҳужжатлар рўйхати лойиҳаси муҳокама қилинди.
Миллий координаторларни Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари соҳасидаги ютуқлари ва туризм салоҳияти билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.
ШҲТ МКК йиғилиши 28 январга қадар давом этади.
«Дунё» АА