Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкентда «UzCharmExpo - 2022» халқаро кўргазмаси очилди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкентда «UzCharmExpo - 2022» халқаро кўргазмаси очилди

Кеча Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) кўмагида «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан ташкил қилинган Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазма тадбирларидан бири ҳисобланган «UzCharmExpo – 2022» чарм - пойабзал, чарм - атторлик буюмлари, мўйна ва жун 12-Халқаро кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ИТСВ махлумотига кўра, кўргазманинг очилиш маросимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти, хорижий меҳмонлар, тадбиркорлар, чарм-пойабзал ва бошқа тармоқлар ишлаб чиқарувчилари ҳамда экспортчилар қатнашди.

Мамлакатимизда хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш орқали тармоқларнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш мақсадида маҳаллий саноатни трансформациялаш бўйича изчил сиёсат олиб борилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал саноати барқарор ўсиш учун улкан салоҳиятга эга бўлган энг тез ривожланаётган тармоқлардан биридир. Чарм хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилаётган экспортбоп тайёр маҳсулотлар ҳажми ва ассортименти кенгаймоқда. Мавжуд ишлаб чиқариш объектларининг бир маромда ишлашини таъминлаш ва ишлаб чиқарувчиларни янги лойиҳаларни амалга оширишга рағбатлантириш мақсадида ушбу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Сўнгги 5 йил ичида соҳага киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 632 миллион доллардан ошди, йиллик чарм ва пойабзал ишлаб чиқарилиши 5,8 баравар кўпайди ҳамда экспорт ҳажми 420 миллион долларга етди.

Анъанага кўра, экспозиция географияси Россия, Беларусь, Буюк Британия, Италия, Германия, Ҳиндистон, Туркия, Испания, Польша ва бошқа мамлакатларини қамраб олди. Фахрий меҳмонлар орасида Халқаро чарм ишлаб чиқарувчилар кенгаши, Халқаро мўйна федерацияси, хорижий тармоқ ассоциациялари ва уюшмаларининг раҳбарлари бор. Бу йил кўргазмада иштирок этиш учун 400 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари мурожаат қилди. Замонавий дизайнга эга кўргазма павильонлари тармоқларнинг улкан имкониятларини ўзида акс эттиради ва, энг муҳими, маҳаллий ҳамда хорижий саноат ишлаб чиқарувчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун платформага айланмоқда.

«UzCharmExpo» ўз иштирокчи ва меҳмонларини нафақат турли ҳудудлардаги саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳияти билан таништиради, балки янги муносабатларни ўрнатмоқчи бўлган тадбиркорларни ҳам таклиф этади. “B2B” ва “G2B” музокаралари, бевосита мулоқот ва тақдимотлар манфаатлар кесишадиган нуқталарни кашф этишга, янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга ва жойларда шартномалар имзолашга имкон беради. Бу, шубҳасиз, тадбирнинг якуний натижаларида ўз аксини топади. Аммо ҳозирча «UzCharmExpo»ни 27 майгача бўлган 3 кунлик сермаҳсул фаолият кутмоқда.

«Дунё» АА