Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкентда ўтган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси Покистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкентда ўтган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси Покистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида

Покистоннинг «Pakistan Economic Net» ахборот портали ўзининг веб-сайтида «Россиянинг 300 дан ортиқ компанияси «ИННОПРОМ»да иштирок этиш учун Тошкентга келди» ҳамда «UzAuto TRAILER» ва «Камаз» Ўзбекистонда юк машиналарининг янги моделларини намойиш қилди» сарлавҳали мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, мазкур материалларда Тошкентда бўлиб ўтган «ИННОПРОМ» халқаро саноат кўргазмаси тафсилотлари баён этилган. Нашрларда халқаро кўргазмада 300 дан ортиқ компания машинасозлик, металлургия, энергетика, ахборот технологиялари, фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида эришган ютуқларини намойиш этгани таъкидланган.

«Pakistan Economic Net» Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг қуйидаги сўзларини келтирган: «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда энг қулай инвестиция муҳитини яратишга устувор аҳамият бермоқда».

«Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистонда жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш, янги инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакат иқтисодиётини жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилди, - дейилади мақолада. - Сардор Умурзоқов инвестиция муҳитини ривожлантиришда банк-молия тизимини ислоҳ қилишнинг бошланиши, бизнесга солиқ юкини камайтириш, инвесторлар учун қўшимча имтиёз ва преференциялар жорий этиш каби омилларни қайд этди. Шунингдек, ташқи савдо режимини либераллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, хусусан, кўплаб турдаги маҳсулотларга олиб кириладиган божхона тўловлари ва акциз солиқлар сезиларли даражада камайтирилди ёки бутунлай бекор қилинди ҳамда импорт бўйича барча миқдорий чекловлар олиб ташланди».

Мақолалардан бирида, шунингдек, «Ўзекспомарказ» МКМ сайтида биринчи марта «ИННОПРОМ-2021» Халқаро саноат кўргазмаси доирасида «UzAuto TRAILER» ва «КАМАЗ» иккита янги магистраль «Камаз-54901» ва газ-дизелда ишлайдиган «КАМАЗ-5490 NEO» намунавий моделини намойиш қилгани маълум қилинган.

«КАМАЗ»нинг Ўзбекистон билан ишбилармонлик алоқалари узоқ тарихга эга.

«Бугунги кунда Ўзбекистон «Камаз»нинг асосий экспорт бозорларидан бири ҳисобланади. 2017 йилда республикада янги қўшма ишлаб чиқариш корхоналари Самарқандда, «Ўзавтосаноат» АКнинг шўба корхонаси - «UzAuto TRAILER» МЧЖ корхоналарида «Камаз» автомашиналари учун янги шасси йиғиш линияси ишга туширилди, - деб ёзади «Pakistan Economic Net». - Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлашнинг устувор аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 2 минг 800 дан ортиқ «Камаз» автомашиналари ишлаб чиқарилди ва 250 га яқин янги иш ўрни яратилди. Маҳсулотларни маҳаллий етказиб берувчиларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришни миллийлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу қўшимча равишда 200 дан зиёд иш ўрнини яратишга имкон беради».

/«Дунё» АА/.