Тошкентда ўтказиладиган “Иннопром: Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги” халқаро саноат ярмаркасида Удмуртиянинг 15 та корхонаси ва 3 та университети қатнашади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консули Фариддин Насриев Удмуртия Республикасида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташрифдан кўзланган мақсад минтақа раҳбарияти, ишбилармон доиралар вакиллари билан музокаралар ўтказиш ҳамда ўзбекистонлик талабалар ва Удмуртияда яшовчи ватандошларимиз билан учрашувлар иашкил этишдан иборат бўлди.
Удмуртия раҳбари Александр Бречалов билан учрашувда Удмуртия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу, айниқса, 5-7 апрель кунлари Тошкентда ўтказиладиган “Иннопром: Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги” халқаро саноат ярмаркаси олдидан муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ярмаркада 15 та корхона ва 3 та университет раҳбарларидан иборат Удмуртия делегацияси иштирок этади.
«Ўзбекистон корхоналари минтақамиз бизнеси учун ишончли ҳамкорлардир. Ўтган йили Удмуртиянинг Ўзбекистонга экспорт ҳажми 23,5 миллион долларни ташкил этди, ўсиш учун кенг имкониятлар мавжуд», - дея таъкидлади минтақа раҳбари.
Удмуртия ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон ва Удмуртия олий ўқув юртлари, хусусан, Удмуртия давлат университети, М.Калашников номидаги Ижевск давлат техника университети ва Ижевск давлат тиббиёт академияси ўртасида 7 та ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
/«Дунё» АА/.