Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма раҳбарлик қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон кун тартибидаги кенг кўламли масалалар, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш истиқболлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни, жумладан, саноат кооперациясини амалга ошириш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат парламентлари, ҳукуматлари ва минтақалари ўртасидаги бўлажак мулоқотлар жадвали кўриб чиқилди.
Делегациялар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалаларини, шунингдек, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон алоқаларини муҳокама қилдилар.
Маслаҳатлашувлар бошланишидан аввал Ҳиндистон делегациясини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қабул қилди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).