Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги ўтказилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги ўтказилади

Жорий йил 15-18 декабрь кунлари Тошкентда анъанавий «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» маданий мероси ҳафталиги ўтказилади.

Ҳафталикнинг илк кунида «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» мавзусида IV халқаро конгресс бўлиб ўтади. Анжуманда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 300 дан ортиқ таниқли хорижий олимлар, шунингдек, мингга яқин миллий иштирокчилар қатнашади.
Халқаро конгресснинг иккинчи куни хорижий олимларнинг Ўзбекистон маданий меросининг қадр-қимматига бағишган маърузалари ва лойиҳа фаолиятининг натижалари ҳамда истиқболларига бағишланган тақдимотлари ўтказилади.
Машҳур шарқшунос олимлар ўзбек заминининг тарихи ва жаҳон цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий ва маданий мероси, диний бағрикенглик ва инсонпарварлик муҳитини яратишдаги ўрни ҳақидаги кўп йиллик изланишларининг таъсирчан натижалари билан ўртоқлашади.
Ҳафталик доирасида, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича 2025 йилгача амалга ошириладиган ишларнинг «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, мамлакатимиз музей ва кутубхоналарига «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳаси китоб-альбомлари ва ноёб қўлёзмаларнинг факсимилларига сертификатлар топшириш маросими, 35 та ноёб китоб-альбомнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Китоблар Ўзбекистондаги турли даврларга оид ва дунёнинг турли музей ва шахсий коллекцияларида жойлашган.
Ҳафталикнинг учинчи куни кино ва тарихий фотосуратлар мавзусига бағишланади. Унда «Ўзбекистон кинематографияси: ўтмиш ва келажак ўртасида мулоқот» мавзусида кино ва тарихий фотографиянинг ривожланишга бағишланган тадбирлар ҳамда сессиялар ўрин олган. Жумладан, Марказий Осиё минтақаси киношунослари йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон кинематографияси тарихи учун муҳим бўлган Россия фильмлар фондидан ўрин олган анимацион фильмлар ва ўзбек киноси олтин тўпламининг олтита намунасини Ўзбекистонга қайтариш маросими ўрин олган.
Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги кун тартибида ёш авлод ўртасида маданият ва фанни оммалаштириш қаратилган «Янги авлод — Янги Ренессанс» мавзусида ёшлар форумини ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Мазкур анжуман доирасида ёш авлод вакиллари мамлакатимиз маданияти ва санъати соҳасидаги ютуқлар билан таниши мумкин. Мультимедиа «базалари», тарихий расмларни жонлантирувчи тарихий картиналар билан 3D-инсталляциялар, тарихий фильмлар ва китоблардаги саҳналарнинг реконструкциялари, ҳунармандлар бурчаги, ўзбек миллий рақслари маҳорат дарслари ташкил этилади. Шунингдек, «Нима? Қачон Қаерда?» экспертлар жамоасининг мамлакатимиз тарихи мавзусига бағишланган викторина ўйини режалаштирилган.
Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги меҳмонлар ва иштирокчилар учун кўплаб сюрпризларни тайёрламоқда. Мамлакат кинотеатрларида премьералар ва маҳаллий мода дизайнерлари намойишлари шулар жумласидандир.

"ИА Дунё"