Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат Сенатлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мажлисда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари – комиссиянинг Ўзбекистон томонидан ҳамраиси Содиқ Сафоев ва Қозоғистон парламенти Сенати Раисининг ўринбосари – комиссиянинг Қозоғистон томонидан ҳамраиси Аскар Шакиров иштирок этди.
Мажлисда икки мамлакат юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалаларида ҳудудлар, шу жумладан, чегараолди вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда парламентларнинг ролига урғу берди.
Делегацияларнинг ўзаро ташрифларини амалга ошириш орқали парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, икки мамлакат вилоятлари ва туманлари депутатларининг тўғридан-тўғри алоқаларини фаоллаштириш учун Ҳудудлар форумини ўтказиш, гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, Парламентлараро иттифоқ, ЕХҲТ ПА, МДҲ ПА каби парламентлараро тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Бундан ташқари, мажлисда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва Қозоғистон парламенти ҳузуридаги Парламентаризм институти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида ҳамкорлик бўйича комиссиянинг иккинчи қўшма мажлисини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/.