Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ялпи мажлисни очиқ, деб эълон қилди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилётган ялпи мажлисда қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Фазовий маълумотлар тўғрисида»ги, «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2019 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидан.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти, Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти, Марказий банк бошқаруви раисининг Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилиши назарда тутилган.
Шу билан бирга, мамлакатимиз олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Қолаверса, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг амалдаги фаолияти ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
/«Дунё» АА/.