Тошкентда «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» уч томонлама биринчи учрашуви ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкентда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирокидаги «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» уч томонлама биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов очди.
Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасида минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт соҳаларида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари жой олган.
Учрашув давомида ушбу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифларнинг ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Тадбир якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади.
“Дунё” АА