Тошкентда Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифига бағишланган анжуман бўлиб ўтади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Эртага Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ)да Ўзбекистон Президентининг 10-11 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширган расмий ташрифи якунларига бағишланган «Ўзаро тушуниш, дўстлик ва очиқлик ўзбек-тожик ҳамкорлигининг янада тараққий этишига асос бўлади» мавзусига бағишланган онлайн-конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири институт маълумотига таянган ҳолда.
Тадбирда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, эксперт-таҳлил ва илмий-академик ҳамжамияти вакиллари иштирок этади.
Конференцияда икки давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини чуқурлаштириш ва кенгайтириш юзасидан илгари сурилган ташаббуслар бўйича ўзаро фикр алмашилиши кутилмоқда.
/«Дунё» АА/.