Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б Владимир Норов мамлакатимизга ташриф билан келган Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг бугунги йиғилиши самарали ўтганини мамнуният билан қайд этдилар.
Мулоқот чоғида икки томонлама кун тартиби ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини жорий йилда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.
Маданий-гуманитар ҳамкорлик, айниқса, таълим соҳасидаги алоқаларнинг юқори суръати қайд этилди. Венгрия томони ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакат олий таълим муассасаларида таълим олиши учун қўшимча стипендиялар ажратилишини маълум қилди.
Венгрия томони Ўзбекистоннинг минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
БМТ, Европа Иттифоқи, ЙХҲТ ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди.
Турли даражаларда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
“Дунё” АА