Тошкентда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича Музокаралар олиб бориш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриидин Обидов раислигида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириши бўйича Музокаралар олиб бориш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, тадбир давомида ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия раҳбари топшириқлари ижросининг бугунги ҳолати, Ташкилотга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни якунлашни жадаллаштириш чора-тадбирлари, шунингдек, мавзуга оид ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Айни босқичда вазирлик ва идоралар ЖСТга аъзо давлатларнинг товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича янгиланган таклифлари асосида қўшимча музокаралар позицияларини ишлаб чиқиш жараёнини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ЖСТга аъзо давлатлар билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича икки томонлама музокараларнинг навбатдаги раундларини, шунингдек, аввал эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан Ташкилот Котибияти билан маслаҳатлашувларни ўтказиш доирасида аниқ вазифалар белгиланди.
Шу билан бирга, йиғилишда ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига, жумладан, тизимли ҳужжатлар ва музокаралар позицияларини тайёрлаш, шунингдек уларни амалга оширишга жалб қилинган тематик ишчи гуруҳлардаги ҳар бир мутахассис фаолиятига танқидий баҳо берилди.
Йиғилиш якунига кўра, тематик ишчи гуруҳларга кун тартибидаги тегишли йўналишлар бўйича ҳар ҳафта амалий семинарлар ўтказиш ҳамда республиканинг ЖСТга кириши жараёнида кейинги музокараларни сифатли ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
«Дунё» АА