Туризм тармоғи камбағалликни қисқартиришга кўмак беради: Ўзбекистонда хотин-қизлар бандлиги ва гендер тенглик масалалари лойиҳасига старт берилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда «Туризм соҳаси камбағалликни қисқартиришга кўмак беради: Ўзбекистонда аёллар бандлиги ва гендер тенглик масалалари» ҳукуматлараро илмий-тадқиқот лойиҳасини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда “Дунё АА” мухбири қўмита манбасига асосланиб.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон туризми сиёсатини шакллантириш ва баҳолаш мавзулари бўйича қиёсий таҳлил, тематик ва хулосаларга асосланган ҳисоботлар, маълумотномалар тайёрлаш имконини берувчи тадқиқотлар ўтказилади.
Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш тажрибасини қўллаган ҳолда қишлоқ аёлларини нафақат туризм соҳаси ходими, балки тадбиркор сифатида ҳам жалб қилиш имконини берувчи таълим ва маърифий семинарлар ҳамда курслар ўтказилиши кўзда тутилган.
«Дунё» АА