Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ўртасида тармоқ келишуви имзоланди
 Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
						Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
					 
				
					 
						 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
						O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
					 
				
					 
						 Uchrashuvlar
						Uchrashuvlar
					 
				
					 
						 XMT doirasidagi xamkorlik
						XMT doirasidagi xamkorlik 
					 
				
					 
						 BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
						BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
					 
				
					 
						 Press-relizlar
						Press-relizlar
					 
				
					 
						 Vakolatxona yangiliklari
						Vakolatxona yangiliklari
					 
				
					 
						 Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
						Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
					 
				
					 
						 O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
						O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
					 
				
					 
						 Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
						Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
					 
				
					 
						 Sayyohlik
						Sayyohlik
					 
				
					 
						 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
						8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
					 
				
					 
						 O’zbekiston matbuoti daydjestlari
						O’zbekiston matbuoti daydjestlari
					 
				
					 
						 2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
						2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
					 
				
					 
						 Конституциявий ислоҳотлар
						Конституциявий ислоҳотлар
					 
				
					 
						 Boshqa yangiliklar va voqealar
						Boshqa yangiliklar va voqealar
					 
				
				
					Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
 
					Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси ўртасида ҳамкорликка доир келишувни имзолашга бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Шуҳрат Деҳқонов томонидан имзоланди.
2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ташкил этилган эди. Қисқа вақт ичида мазкур тармоқ касаба уюшмаси ўз сафида 1 минг 170 дан ортиқ бошланғич ташкилотни ҳамда тармоқ ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилаётган 90 мингдан зиёд ходимларни бирлаштирди. Бугунги кунга келиб тармоқ касаба уюшмаси соҳага алоқадор давлат бошқаруви органлари, вазирликлар, жамоат ташкилотлари ва ижодий уюшмалар билан яқин ижтимоий шериклик алоқаларини йўлга қўйди.
Ҳамкорлик алоқаларининг натижаси ўлароқ, тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда ижтимоий шериклар ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлаш, тармоқ ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи тармоқ келишувлари имзоланди. Хусусан, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ҳамда Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” давлат унитар корхонаси, Бадиий академия ўртасида тармоқ келишувлари имзоланди.
Мазкур келишувларга маданият, кино ва тасвирий санъат тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни рағбатлантириб бориш, соҳага малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, ходимларга уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, соҳа вакилларининг халқаро лойиҳалардаги иштирокини таъминлаш орқали тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш каби долзарб масалалар киритилган. Шунингдек, Тармоқ келишувларига кино саноати, номоддий маданий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган халқ ижодиёти, тасвирий санъат йўналишларидаги энг ёрқин асарларни халқаро ареналарга олиб чиқиш тизимини жорий этиш, ҳар йили туризм соҳасида илғор натижаларга эришган ходимларга ҳордик чиқаришлари, соғлиқларини тиклашлари учун касаба уюшмалари сиҳатгоҳларига имтиёзли йўлланмалар ажратиш, маданият ва санъат соҳаси ходимлари учун соғломлаштириш марказини ташкил этиш, маданият ва санъат йўналишидаги олийгоҳлар талабаларининг хорижий давлатлардаги нуфузли олий ўқув юртларида ўқув амалиётини ўтишларига эришиш каби масалалар киритилган.
Бундан ташқари, ёш умидли иқтидорларни оталиққа олиш, уларнинг дунё саҳнасига чиқишига биргаликда кўмак бериш, ўқув йили давомида муваффақиятларга эришган энг иқтидорли ва ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож талабалар учун “Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси стипендияси”ни жорий этиш йўналишларидаги ишларни амалга оширишга ҳам келишиб олинди.
Тармоқ касаба уюшмаси ва тегишли вазирлик ҳамда ташкилотлар ўртасида имзоланган келишувларнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, уларда кўп йиллар мобайнида меҳнат қилиб, халқ эътиборини қозонган, юртимиз маданияти ва санъати ривожига улкан ҳисса қўшган устоз ва фахрийларга эътиборни кучайтириш, уларга ғамхўрлик ва эъзоз кўрсатиш масалалари ҳам ўз аксини топган.
«Дунё» АА
 
 
		 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
			 
				 
  
 



















